Тошкентда бензин қуйиш шохобчасининг 3 нафар ходими токсик моддадан ҳушини йўқотди
Ҳозирда улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Бугун, 5 апрель куни Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” кўчасида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида 3 нафар ишчи ходим бензин ёнилғиси сақланаётган цистерналар оралиғидан ҳушини йўқотган.
Туман ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойиҳа етиб борган ва ходимларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган. Шундан сўнг уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни вақтда токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилган.
Воқеа сабаби ўрганилганда, ишчилар ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудининг еростига кўмилган 3 дона катта сиғимли бензин цистерналари орасида йиғилиб қолган суюқликнинг кучли концентрацияси оқибатида ҳушларини йўқотгани маълум бўлган.
Воқеа жойига 3 та қутқарув экипажи, туман прокуратураси, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССБ ходимлари юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








