Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
8–11 апрель кунлари республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 8–11-апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Жумладан, 8-апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
9-апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.
10-апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.
11-апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.








