Путиннинг қизлари “қора рўйхат”га киритилиши мумкин
Уларга Европа Иттифоқининг санкциялари хавф солмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Европа Иттифоқи Владимир Путиннинг икки қизига нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Маълум қилинишича, Екатерина ва Марияга нисбатан санкциялар қўллаш кўп жиҳатдан рамзий ҳаракат. Чунки уларнинг Россиядан ташқарида катта бойликлари бор-йўқлиги номаълум.
Ҳали ҳам ўзгариши мумкин бўлган санкциялар рўйхатига яна ўнлаб шахслар, жумладан, сиёсатчилар, олигархлар ва уларнинг оила аъзолари, бир қанча тарғиботчилар ҳам киритилган.
Санкциялар пакети Европа Иттифоқининг 27 аъзоси томонидан маъқулланиши керак.








