Самарқандда товламачи блогер қўлга олинди
У туман ҳокимлиги вакилларидан 15 млн сўм пул талаб қилган.

Самарқандда Нарпай тумани ҳокимлиги мансабдорлари фаолиятига оид асоссиз материалларни ижтимоий тармоқдарга тарқатиш билан таҳдид қилиб, улардан 15 млн сўм моддий маблағ талаб қилган 27 ёшли блогер ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
6 апрель куни тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нарпай туманида яшовчи блогер мансабдор шахсдан 15 млн сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








