Жаҳон

Владимир Жириновский вафот этди

Россиялик сиёсатчи, Давлат думаси ЛДПР фракцияси раҳбари Владимир Жириновский оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этди.

Владимир Жириновский вафот этди

«Оғир ва узоқ давом этган касалликдан кейин Владимир Волфович Жириновский бу оламни тарк этди», — дея расман маълум қилди Росссия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.

 

Маълумот учун:  жорий йилнинг 25 март куни ҳам Жириновский вафот этгани ҳаақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинроқ сиёсатчининг ўлими тасдиғини топмади. 

 

Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский 2 февраль куни коронавирус билан касалхонага ётқизилган. Ўшандан бери оммавий ахборот воситалари унинг аҳволининг ёмонлашуви ҳақида кўплаб норасмий маълумотларни чоп этди. Бироқ ЛДПР матбуот хизматида бундай маълумотларнинг ҳаммаси миш-мишлар деб аталди ва уларни рад этди. Охирги марта 21 март куни ЛДПРда Владимир Жириновский шифокорлар режасига мувофиқ даволанишни давом эттираётганини, касалликдан сўнг реабилитация жараёни бироз вақт талаб этишини айтганди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"