Жаҳон

Хитой 2030 йилда ядро қуроллари сонини мингтага етказмоқчи — Пентагон

Шунингдек, Пекиннинг ядро ва стратегик қуроллари кучайиб бораётганлиги қайд этилди.

Хитой 2030 йилда ядро қуроллари сонини мингтага етказмоқчи — Пентагон

 

Хитойнинг ядровий ва стратегик қуролларининг катта суръатда ривожланиши Қўшма штатлар учун ўсиб бораётган таҳдид ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг стратегик қўмондонлиги раҳбари адмирал Чарльз Ричард маълум қилди.

 

"ХХР юқори суръатда ўз ядро ва стратегик кучларини ривожлантиришда давом этмоқда. Шу билан бирга уларнинг бу қуроллардан қандай мақсадда фойдаланиши номаълум. Яқинда синовдан ўтказилган гипертовушли қурол — ўсиб бораётган салоҳиятнинг фақатгина бир мисолидир" — деган Ричард.

 

Унинг қўшимча қилишича, Пекин гипертовушли қуролни синовдан ўтказганда, у 40 минг километр узоқликка учган ва 100 дақиқадан ортиқ ҳавода қолган. Бу каби ракеталар ҳозирда дунёнинг ҳеч бир давлатида йўқ. Ричарднинг қайд этишича, Хитой гипертовушли тизим ва технологияларга катта маблағ ажратмоқда.

 

"Хитой шунингдек, плутоний ишлаб чиқариш ва бойитишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Бу 2027 йилда 700 та ядро қуролига эга бўлиш имконини беради. Катта эҳтимол билан ХХР 2030 йилда уларнинг сонини мингтага етказмоқчи", — деб айтган қўмондон.

 

Хитойда ҳозир 350 ядро қуроли бор.

 

Аввалроқ АҚШ март ўрталарида махфий тарзда гипертовушли ракета синовини ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитой 2030 йилда ядро қуроллари сонини мингтага етказмоқчи — Пентагон | Zamon.uz