АҚШнинг Ҳиндистондан хафсаласи пир бўляпти (ми?)
Байденнинг маслаҳатчиларидан бири Деҳлини Москва билан алоқаларнинг оқибатидан огоҳлантирди.

АҚШ Ҳиндистонни Россия билан қалин иқтисодий алоқаларнинг оқибатидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Жозеф Байденнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Брайан Диз маълум қилди.
Дизнинг сўзларига кўра, Москва билан стратегик ҳамкорлик Ҳиндистон учун қимматга тушиши мумкин: унинг оқибатлари “сезиларли ва узоқ муддатли” бўлади.
“Шубҳасиз, айрим жабҳаларда Хитой ва Ҳиндистон ҳаракатларидан хафсаламиз пир бўлди”, – деб қўшимча қилган у.
Ҳиндистон Россия қуролларининг йирик импортёри ҳисобланади. шунингдек, расмий Деҳли Москвага қарши санкциялар жорий этишдан бош тортди.
Аввалроқ Пентагон Ҳиндистоннинг Россиядан қурол сотиб олишидан норозилиги маълум бўлганди.







