Буюк Британияда ҳарбий базадан катта миқдорда дизель “ухлатилди”
Оқибатда десант кемаси ёқилғисиз қолган.

Буюк Британияда жиноятчилар бир неча ҳафта давомида ҳарбий кемалар учун ажратилган дизелни ўғирлаган. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Ҳодиса Плимут портида содир бўлган. жиноятчилар Бир қанча уринишлардан сўнг 250 минг фунт-стерлинг (326 минг доллар) қийматли ёқилғини олиб чиқиб кетган. Бу дизель HMS Bulwark десант кемаси учун мўлжалланган бўлган.
“Кеманинг шунчаки ҳимоясиз ва нозик ҳолатда қолдирилгани – таҳқирли ҳолат”, – деб қайд этади The Sun.
Нашрнинг ёзишича, ўта кучли қўриқлаш объектидан катта ҳажида дизельнинг “ўмарилиши” мудофаа вазирлиги раҳбариятини ноқулай вазиятга солади.
Ҳодиса Британияда ёқилғи нархи кескин кўтарилган бир вақтда юз берди.
Аввалроқ Курдистон Европага нефть сотмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







