Энергетика вазири лавозимидан озод қилинди
Маълум қилинишича, бунга вазирнинг саломатлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беди.
Маълумот учун: Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги 2019 йил февраль ойида ташкил этилган. Вазирликка Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов раҳбарлик қилган.








