Катта еттилик давлатлари Россияга босимни кучайтирмоқчи
НАТО эса Осиё-Тинч океани минтақаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳаракатида.

Катта еттилик давлатлари Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш орқали мамалакатга босимни кучайтиради. Бу ҳақда мамлакат етакчиларининг баёнотида маълум қилинди.
НАТО иттифоқчилари эса Украина атрофидаги вазият фонида Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилди.
“Биз Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларимиз билан ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдик, чунки ҳозирги инқироз глобал оқибатларга олиб келади”, деган Столтенберг.
Аввалроқ НАТО бош котиби алянс ушбу минтақа мамлакатлари билан қурол-яроғ назорати, киберхавфсизлик, гибрид таҳдидларга жавоб бериш ва технология масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилганди.








