Жаҳон

Обама Тинчилик бўйича "Нобел" олганда нега Эрдўғон олмаслиги керак — Мевлут Чавушўғли

Туркиялик депутатлар Украинадаги саъй-ҳаракатлари учун Эрдўғонни "Нобел" мукофотига номзодини кўрсатмоқчи.

Обама Тинчилик бўйича "Нобел" олганда нега Эрдўғон олмаслиги керак — Мевлут Чавушўғли

 

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари ўз етакчиси ва давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик бўйича "Нобел" мукофотига номзодини кўрсатиш тарафдори, деб ёзади "Ҳурриет" газетаси.

 

Нашрнинг ёзишича, бу масала АКП ижроия қўмитаси йиғилишида кўтарилган.

 

“Президентимиз Тинчлик учун "Нобел" мукофотига муҳтож эмас, лекин бир вақтлар бу мукофот АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага берилган бўлса, Эрдоғаннинг Украинада тинчликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун унга ҳам "Нобел" мукофоти берилиши керак", — дея Туркиянинг ҳукмрон партияси ижроия қўмитаси аъзоси Сунай Карамак сўзларидан иқтибос келтирди нашр.

 

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Эрдўғонга "Нобел" мукофоти бериш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

 

“Аслида, ҳеч нарса қилмаган Обамага фақат Фаластин муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик учун "Нобел" мукофоти берилди. Аммо президентимиз кўпроқ иш қилди. Шунинг учун у "Нобел"га лойиқ“, — дея Чавушўғлининг сўзларини келтиради газета.

 

68 ёшли Эрдўғон, агар унга мукофот берилса, Тинчлик учун "Нобел" мукофотидан воз кечишини бир неча бор айтган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Обама Тинчилик бўйича "Нобел" олганда нега Эрдўғон олмаслиги керак — Мевлут Чавушўғли | Zamon.uz