Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Университет маҳалласига ташриф буюрди

Президент маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев Университет маҳалласига ташриф буюрди

 

Бугун, 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, ижтимоий дастурларни маҳаллабай амалга ошириш – давлат раҳбарининг энг асосий талаби. Университет маҳалласида ҳам иш шундай ташкил этилган. Фуқаролар йиғини биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган.

 

Ўтган йили ноябрда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган бўлиб, давлат раҳбари бу жараёнда дарахт кўчатлари экиш билан бирга маҳаллаларда ишкомли кўчалар ташкил қилиш зарурлигини айтган эди. Шунга мувофиқ, Университет маҳалласида 750 метр узунликдаги ишкомлар ўрнатилиб, узумлар экилган. Кўп қаватли уйлар олдидаги майдонларга райхон, намозшомгул каби гуллар экилган.

 

Университет маҳалласида 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди. Бу ерда 150 ўринли хусусий мактаб ҳам бор. Ўндан ортиқ кичик бизнес корхонасида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда.

 

Президент маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

 

- Сизларни аввало Рамазон ойи билан, маҳаллангиз шундай обод бўлгани билан табриклайман. Бу салгина ҳаракат қилса, раҳбарлар пастга тушиб ишласа, натижа бўлишининг бир мисоли. Илгари маҳалланинг номи бор эди, ҳоким хуши келса, гаплашарди. Ҳозир ҳамма тизимни маҳаллада мужассам қилаяпмиз. Нима учун? Ҳар бир оилага, ҳар бир инсонга етиб бориш учун. Бундай ишлар ҳамма маҳаллада тезроқ бўлишини истардим, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 579 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан берилган эди. Бу йил ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратилиши маълум қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги “Олмазор холдинг гранд” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди.

 

Кўп жойларда бўлгани каби Университет маҳалласида ҳам коммунал хизмат кўрсатишда муаммолар бор эди.

 

2021 йил 19 июнда Ўзбекистон Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. "Олмазор холдинг гранд” компанияси ушбу имкониятлар натижасида ташкил топди. Унинг икки қаватли биносида шинам шароитлар яратилган.

 

Компания 7 маҳалладаги 103 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. Илгари бу уйларга 27 та ширкат қараган. Уларда директордан бошқа мутахассис, махсус техника бўлмаган. Ҳозир сервис компаниясида 70 та доимий иш ўрни яратилган. Махсус техникалар сотиб олинган. Компания биносида коммунал хизматлар бўйича ўқув маркази ҳам очилган.

 

Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «Менинг уйим» мобиль иловаси жорий этилган.

 

Бундан ташқари, бошқарув компанияси биносидаги қўшимча хоналар ҳамда кўп қаватли уйларнинг ертўласида 30 га яқин маиший хизматлар ташкил этилган. Президентимиз ушбу шохобчаларни ҳам кириб кўрди.

 

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида ташкил этиладиган бошқарув сервис компаниялари бўйича тақдимот ўтказилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.