Жаҳон

Буюк Британия Путин ва Лавровнинг қизларига нисбатан санкиялар жорий қилди

Ҳар учала аёлнинг Британияга кириши тақиқланади ва активлари музлатилади.

Буюк Британия Путин ва Лавровнинг қизларига нисбатан санкиялар жорий қилди

 

Буюк Британия Россия президенти Владимир Путиннинг икки қизи ва мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қизига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 


Қайд этилишича, Екатерина Тихонова, Мария Воронтсова ва Екатерина Винокурнинг Буюк Британия ҳудудига кириши тақиқланади, уларнинг Британияда жойлашган барча активлари музлатилади.


"Бизнинг мисли кўрилмаган санкциялар пакетимиз элита ва уларнинг оилаларига зарба бермоқда, чунки Россия иқтисодиёти Совет Иттифоқи қулаганидан бери Россия кўрмаган миқёсда таназзулга юз тутмоқда", деди Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс. 


У шунингдек, бу борада яна кўп иш қилиш кераклигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Путиннинг қизлари ЕИ санкцияларига тушиб қолиш хавфи борлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк Британия Путин ва Лавровнинг қизларига нисбатан санкиялар жорий қилди | Zamon.uz