Ўзбекистон

57 минг ўқитувчининг ярими университетда ўқимаган — профессор

СамДУ ректори Президентга таълимдаги камчиликларни бирма-бир санаб берди.

57 минг ўқитувчининг ярими университетда ўқимаган — профессор

 

5 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълимидаги ишларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Самарқанд давлат университети ректори президентга тизимдаги муаммоларни бирма-бир санаб берди. 

 

“Самарқанд вилоятини мактабларини ўргандик. 57 минг ўқитувчидан камида ярими университетда ўқимаган, чала ўқиган менга ўхшаган ректор ёлғондан диплом бериб юборган. Кўпчилиги ёлғон диплом билан мактабга борган.

 

Ўқитувчилардан ёзма имтиҳон олдик. Уларнинг 50–60 фоизи ўзи ўтадиган фандан баҳоси — икки. Қолгани ўзига яраша – уч, тўрт, бешлиги жуда оз. Шунинг учун биз ўз фанидан кучли бўлган ўқитувчилар малакасиз ҳамкасбларини ўқитиши кераклиги ҳақидаги қарорга келдик.

 

Кўп ёлғонлар бартараф этиляпти, лекин айримлари давом этяпти. Муаллимга тоифа бериш – ёлғон, малака ошириш тизими – ёлғон, нима қилаётганини уларнинг ўзи ҳам билмайди. Илгари бир ойлик малака ошириш тизими бор эди. 4–5 йил университетда ўқимаган одамга қандай қилиб бир ойда билмаган фанини ўргатиш мумкин? Мумкин эмас бу”.

 

Ректор муаммоларни бирма-бир санаб, уларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини ҳам билдириб ўтган.


Шавкат Мирзиёев профессорга жавобан: “Бу кўп эмас, тўғри гап, қачонлардир гапиришимиз керак. Шунинг учун педагогика бўйича қарор тайёрланяпти, ўз таклифларингизни берасиз”, – деган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

57 минг ўқитувчининг ярими университетда ўқимаган — профессор | Zamon.uz