Ўзбекистон

Катта юракли сингил

Сени жондан яхши кўриб, умидлантирадиган яқинларинг борлиги чексиз бахтдир!

Катта юракли сингил

 

“Синглим Даун синдроми билан дунёга келган. Чақалоқлигида онам мени етаклаб синглимни тоза ҳавода айлантиришга кўп олиб чиқарди. Ўшанда қўни-қўшни “Нега қизингизнинг боши бунча катта?” деб сўрашарди. Ўзим ҳам бола эдим, Лоланинг касаллигини тушунмасдан унинг бошига қизиқардим. Шу билан бирга, мен уни жудаям яхши кўрардим. Онам уни кў-ў-ў-ўп яхши кўрсак, тузалиб кетишини айтарди-да. 

 

Синглим мактабга бора бошлагач, анча ўзгарди. Айниқса, спортга қизиқиши ортди. Енгил атлетика бўйича жаҳон мусобақаларида қатнашганида эса ҳам ҳавасим келди, ҳам у билан фахрландим. Ўртоқларим “Синглинг Америкага борган-а?” дейишса, расмларини кўз-кўз қилишга тушиб кетардим. Лола фахр туйғуси билан бирга менга катта сабоқ берди. 

 

Ўн беш ёшимда бир-икки синфдош йигитга қўшилиб чека бошладим. Дам олиш куни тамакининг хумори тутди. Уйимизнинг орқа томонига ўтиб ота-онамдан яширинча сигаретани ўт олдирдим. Бир оёғимни деворга тираб, олифталаниб оғзимдан тутун чиқариб турганимда Лоланинг овози эшитилди: 


—  Ака, менгаям беринг, — деди у эркалангача бошини бир томонга қайириб. 
Шоша-пиша сигаретани оёғим остига ташлаб эздим. 
—  Беринг, — у қўлларини чўзди. 
—  Бу ёмон нарса, — дедим уни йиғлагудек бўлиб турганини кўриб. 
—  Ёмон нарса бўлса, бошқа қўлингизга олманг, —  синглим ўз тилида сўзлади. 


Сирим ошкор бўлиб қолишидан чўчиб, унинг рўпарасига чўккаладим-да, елкаларидан ушладим. 
—  Ойим билса, хафа бўлади... 
—  Ойимни хафа қимиймиз-а, ака, — дея у мени қучиб олди. 
Унинг мени қаттиқ қучиб олганидан меҳрини ҳис қилиб, ўзимни кучли бир ҳимоядагидек сездим. 
—  Энди сизниям Америкага оп кетаман, самолётда, — деди қўллари билан осмонларни кўрсатиб. 


Лоланинг ваъдаси амалга ошди. Кейинги гал мусобақада қатнашаётганида мен ҳам унга ҳамроҳлиқ қилдим. Севимли жамоам тўп сурадиган мамлакатни кўрдим. 


Сени жондан яхши кўриб, умидлантирадиган яқинларинг борлиги чексиз бахтдир!”

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.