Ўзбекистон

Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади

 

Президентнинг “Сув таъминоти соҳасида малакали ходимларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Унга кўра, сув захираларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг профессионал савиясини ошириш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш, соҳа менежментида замонавий усулларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш мақсад қилиб олинган. Шу сабабли ягона илмлар марказ – Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш академияси ташкил этилади. 

 

“Ўзсувтаъминот” АЖ Сув академиясининг муассиси ҳисобланади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Сув академияси Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий олий таълим муассасалари тингловчилари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун сув таъминоти соҳасида илмий-амалий изланишлар орқали илмий даража олиш ҳуқуқини берувчи таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Сув академиясига 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб вазирликлар, идоралар ва тадбиркорлик субектларининг эҳтиёжлари ва стратегик ривожланишидан келиб чиққан ҳолда, соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий ҳамда муҳандис-техник кадрларни тайёрлашни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

 

Академия Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, 151-уй манзилда жойлаштирилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан ушбу манзилда жойлашган “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖнинг 1,4 га ер майдони ҳамда кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларини (давлат улушини) Сув академияси тасарруфига ўтказади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади | Zamon.uz