Тошкентда “Mercedes-benz” ёниб кетди
ЙҲХХ ҳодиса сабабини маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, воқеа бугун, 10 апрель куни соат 13.40 атрофида Мирзо Улуғбек туманининг “Мустақиллик” шохкўчасидаги “Пушкин” метро бекати олдида содир бўлган. “Mercedes-benz GL 500” русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








