Ўзбекистон Украинага инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Украина ғарбидаги Карпаторти вилояти Ўзбекистондан 34 тоннадан ортиқ миқдордаги инсонпарварлик ёрдамини қабул қилди.

Унинг таркиби — дори-дармонлар, индивидуал аптечка ва узоқ муддат сақланувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.
"Ушбу ташаббус биз қисқа вақт ичида ҳарбий ҳолат бўйича ўрнатган логистика самарадорлигини яна бир бор исботлайди. Гуманитар ёрдам дарҳол "иссиқ жойларга "юборилади. Ишончим комилки, ушбу алоқалар самарали ҳамкорликни давом эттиришга имкон беради", — дея таъкидлади авиакомпания раҳбари.
Карпаторти вилояти раҳбари Виктор Никита Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун ва Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Микола Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар коридор учун миннатдорчилик билдирди.
Украина 8 апрель куни Ўзбекистондан инсонпарварлик юклари қабул қилган.







