Ўзбекистон

Ўзбекистонда водий вилоятлари учун янги халқаро аэропорт қуриш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. .

Ўзбекистонда водий вилоятлари учун янги халқаро аэропорт қуриш таклиф қилинди

 

Бугун, 11 апрель куни Шавкат Мирзиёев транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон ривожлангани сари фуқаролар ҳаракатчанлиги, халқаро алоқалар кўлами ҳам ошиб бормоқда. Бу талабга мос равишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти имкониятлари кенгайтирилмоқда.

 

Хусусан, Давлат раҳбарининг 2021 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари трансформация қилинмоқда.

 

2021 йил якунлари бўйича мамлакатдаги аэропортлар орқали 5 миллион 400 минг йўловчи ва 82 минг тонна юк ташилган, хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида барча аэропортларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган.

 

Шу билан бирга, Самарқанд халқаро аэропорти янгидан қурилиб, ишга туширилди. Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали реконструкция қилиниб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. Қарши аэропортининг учиш зали янгиланди.

 

Бу ишларни изчил давом эттириш мақсадида аэропортларни 2035 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.

 

Тақдимотда ушбу стратегияни 2026 йилгача амалга ошириш дастури муҳокама қилинган.

 

Бунда аэропортларни ихтисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда тутилган.

 

Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш орқали йўловчиларни ўтказиш қувватини соатига 2 минг 400 нафарга ошириш, рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва самолётга чиқиш йўлакларини кўпайтириш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари аэропорт ходимларининг дунёқараши ва малакасини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Маълум қилинишича, Фарғона водийсидаги учта – Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари шаҳарлар ичида жойлашгани ва атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани сабабли уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда.

 

Тақдимотда “Тошкент-Шарқий” аэропортининг бош режаси ҳам муҳокама қилинган. Бухоро ва Урганч аэропортларида янги йўловчи терминаллари қуриш, шунингдек, ҳудудлараро лоукостер авиакомпанияси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.

 

Президент аэропортларда хизматларни кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, нархларнинг оммабоплигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берган.

 

Шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва қамровини оширишга оид режалар ҳам кўриб чиқилган
Давлат етакчиси иссиқлик ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда водий вилоятлари учун янги халқаро аэропорт қуриш таклиф қилинди | Zamon.uz