Жаҳон

«Nokia» Россияни тарк этди

Ҳозиргача 600 дан ортиқ йирик хорижий компаниялар Россиядаги фаолиятини тўхтатган.

«Nokia» Россияни тарк этди

 

Финляндиянинг «Nokia» телекоммуникация компанияси Россиядаги фаолиятини тўхтатди. 

 

"Украина босқинининг дастлабки кунлариданоқ «Nokia» фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин эмаслиги аниқ эди. Сўнгги ҳафталарда биз етказиб беришни тўхтатдик, янги бизнесни тўхтатдик ва чекланган илмий-тадқиқот ишларини Россиядан ташқарига кўчирдик", - дейилади компания баёнотида.

 

Қайд этилишича, “гуманитар сабабларга кўра” Ғарб ҳукуматлари Россиядаги муҳим телекоммуникация тармоғи инфратузилмаси ишдан чиқиши хавфидан хавотир билдирган.

 

«Nokia» 2021 йилда компаниянинг соф савдосининг 2 фоиздан камроғи Россия ҳиссасига тўғри келганини қўшимча қилди.

 

Ҳозиргача 600 дан ортиқ йирик хорижий компаниялар Украинага қарши бошланган уруш туфайли Россияни тарк этишди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

«Nokia» Россияни тарк этди | Zamon.uz