Ўзбекистон

Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ўтказилиши қай даражада?

Zamon.uz мамлакатда космик соҳа тараққиётига оид мақола тайёрлади.

Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ўтказилиши қай даражада?

 

12 апрель – Халқаро космонавтика куни. 1961 йил, айнан шу куни Собиқ Иттифоқ тарихда илк бор космосга инсон парвозини ташкил этди. Юрий Гагарин фазога чиққан илк фазогир сифатида тарихда қолди.

 

Орадан йиллар ўтиб, космонавтика тараққиётнинг ажралмас бўлагига айланди. У оммавий коммуникациялар, интернет, метеорология ва бошқа соҳаларда катта аҳамиятга эга.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам космик тадқиқотлар ривожига аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, 2019 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида”ги фармони асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилган.

 

Ушбу агентликнинг фаолияти нималардан иборат? Ўзбекистонда соҳа ривожи қай даражада? 

 

Агентлик матбуот хизмати вакили Назокат Ражабованинг маълум қилишича, бугунги кунда “Ўзбеккосмос” томонидан ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини қўллаган ҳолда давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, айрим йўналишларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги, экология, геология, телекоммуникация ва транспорт инфратузилмасида тажриба-синов лойиҳалари ишга туширилгани ҳамда маълум натижаларга эришилгани таъкидланди.

 

Бундан ташқари, агентлик кенг кўламли халқаро алоқаларни йўлга қўйган. Бунга мисол тариқасида Тошкентда ўтказилиши кутилаётган “Космик технологиялар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни” мавзусига бағишланган “Space Technology Conference STC-2022” номли биринчи минтақавий конференцияни келтириш мумкин.

 

Ушбу тадбир май ойида ўтказилиши ва унда дунёнинг қатор йирик космик агентлик ҳамда компаниялари, хусусан, Maxar (АҚШ), Airbus (Франция), TurkSAT (Туркия), Viasat (АҚШ), OneWeb (Буюк Британия) каби компаниялар, шунингдек,  Аэрокосмик қўмитаси, Озарбайжон космик агентлиги (Азеркосмос), Туркия космик агентлиги (ТUА), БАА космик агентлиги, БМТ космик ишлар бошқармаси (УНООСА), БМТ Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси иштирок этиши кутилмоқда.

 

custom img

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

custom img

Психотроп дори сотаётган фельдшер қўлга тушди

Тошкент ва Қашқадарёда қиймати 400 миллион сўмдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди.

custom img

“Бунёдкор” стадиони қарздорлик туфайли электр тармоғидан узиб қўйилди

Электр йўқлиги сабаб ЎзПФЛ офиси масофадан ишлашга ўтган, Лига серверлари эса фаолиятини тўхтатган.

custom img

Суюлтирилган газ таъминоти тизими ислоҳ қилинади

Янги тизимда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга газ хариди учун компенсация тўлаш, етказиб беришни рақамлаштириш ва тақсимотда шаффофликни ошириш режалаштирилган.

custom img

Энди Тошкентдан Паркентга 50 дақиқада етиб борасиз

Паркент–Тошкент йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"