Жаҳон

Қозоғистонда пенсия ва солиқ каби тўловлар ошади

Январь ойида энг кам пенсия миқдори 46 302 тенге, энг кам базавий пенсия миқдори 19 450 тенгега кўтарилганди.

Қозоғистонда пенсия ва солиқ каби тўловлар ошади

 

Қозоғистонда 1 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (ОҲК) 3180 тенге бўлади. Бундай ўзгартириш «2022-2024-йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

 

2022 йил 1 апрелдан Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага киритилган қонун лойиҳаси:

 

— давлат базавий пенсиясининг энг кам миқдори – 20 191 тенге;

— пенсиянинг энг кам миқдори — 48 032 тенге;

— Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни ҳисоблаш, шунингдек пенялар, солиқлар ва бошқа тўловларни қўллаш учун ОҲК (Ўзбекистондаги БҲМ аналоги) - 3 180 тенге;

— базавий ижтимоий нафақалар миқдорини ҳисоблаш учун яшаш минимуми 37 389 тенге этиб белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойида энг кам пенсия миқдори 46 302 тенгега, энг кам базавий пенсия миқдори 19 450 тенгега кўтарилган эди.

 

Бундан ташқари, нафақалар ва бошқа ижтимоий нафақаларни ҳисоблаш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ пенялар, солиқлар ва бошқа тўловларни қўллаш учун ОҲК 3063 тенге этиб белгиланди. Базавий ижтимоий нафақалар миқдорини ҳисоблаш учун яшаш минимуми 36 018 тенгега кўтарилди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда пенсия ва солиқ каби тўловлар ошади | Zamon.uz