Самарқандда 1000 долларлик қабртош ўғирлаб кетилди
Ўғрилар қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Самарқандда 1000 долларлик қабртоши ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси Самарқанд тумани “Ягона” кўчасида жойашган “Талибарзу” қабристони ҳудудида “Гравит Травертине Мрамор” МЧЖга тегишли бир дона қабртоши номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. ИИБга келиб тушган аризага кўра, унинг ўлчами 70/170 cm бўлиб, нархи 1000 АҚШ долларига баҳоланган.
Тезкор-қидирув тадбирларида мазкур ўғирликни Самарқанд туманида яшовчи 18, 20 ва 27 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланган ва “гранит габро” номли тош ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.








