Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

Унга кўра махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб:
- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда - 3 йил муддатга;
- 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача миқдорда - 5 йил муддатга;
- 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда - 10 йил муддатга озод этилади.
"Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Президентнинг 2021 йил 14 сентябрдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5243-сон қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган", — деган депутат.
Кушербаевнинг қўшимча қилишича, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.







