Тошкентда итни ўлдирган эркак икки марта суд қилинди
Унга нисбатан 2,5 млн сўм жарима тайинланган.

“Ҳаёт” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабар қилишича, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида эркак итни ўлдириб, уйининг ваннахонасига осиб қўйган.
Мазкур иш бўйича 4 апрель куни биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган, унда эркак безорилик факти билан 5 суткага қамалган.
Жамоатчилик талаби билан 11 апрель куни ўтказилган иккинчи суд мажлисида унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 3 баравари (деярли 2,5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, судланувчининг синглисига ҳимоя ордери ҳам берилган.
Бунга унинг акаси уйда қиз дўстлари билан доимий равишда маст ҳолатда бўлиши сабаб қилиб кўрсатилган.








