Автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши мажбурий бўлади
Қарорга кўра, ушбу тартиб 1 майдан кучга киради

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган янги йўл ҳаракати қоидаларига биноан , автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши мажбурий бўлишини маълум қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
— ҳомиладор аёллар, аҳволи хавфсизлик камарини тақишга имкон бермайдиган касал йўловчилар (тиббий маълумотнома билан);
— 12 ёшгача бўлган болалар автомобильнинг орқа ўриндиғида;
— ҳайдовчилар ва йўловчилар, майоқлар ўрнатилган ва ташқи юзасида тегишли ранг схемалари босилган махсус ёзувли махсус транспорт воситалари;
— талаба транспорт воситасини бошқараётганда автотранспорт ёки шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўқитувчиси.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигига 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолдан ташиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.







