Жаҳон

Ле Пен президентликка сайланса, Францияни НАТО қўмондонлиги таркибидан чиқаришга ваъда берди

Франция ҳеч қандай алоқаси бўлмаган қўмондонликка бўйсунмаслиги керак, деган у.

Ле Пен президентликка сайланса, Францияни НАТО қўмондонлиги таркибидан чиқаришга ваъда берди

 

Франция президентлигига  “Миллий ралли” партиясидан номзод Марин Ле Пен, агар сайланса, мамлакатни НАТО қўмондонлик тузилмаларидан чиқаришини ва франсуз қўшинларини ЕИ умумий қўмондонлиги остига ўтказиш ниятида эмаслигини айтди.

 

Ле Пен, шунингдек, агар Европа Иттифоқи умумий ҳарбий қўмондонликка эга бўлса, франсуз қўшинларини у ерга ўтказишга қарши эканлигини ҳам айтган.


"Бизнинг қуролли кучларимиз Францияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган қўмондонликка бўйсунмаслиги керак. Бу НАТО қўмондонлигига ҳам, Европа қўмондонлигига ҳам тегишли", - дейди у.


Ле Пен Европа Иттифоқи ҳақида гапирар экан, уни “ичкаридан ислоҳ қилиш” зарур деб билишини таъкидлади ва агар у ҳокимият тепасига келса, Франсиянинг ушбу интеграция уюшмасидан чиқишига интилмасликка ваъда берди.


У БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишни ёқлаб, унда "Ҳиндистон, Африка давлати, кейинроқ Лотин Америкаси мамлакати" га доимий ўрин бериш ғоясига қайтишни таклиф қилди.


Шу билан бирга, Ле Пен Франциянинг Германия билан ҳамкорлигини танқид қилди, чунки унинг фикрича, Париж ва Берлин кўп соҳаларда турли манфаатларга эга. У, шунингдек, Германиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлишига қарши чиқди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ле Пен президентликка сайланса, Францияни НАТО қўмондонлиги таркибидан чиқаришга ваъда берди | Zamon.uz