Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари фуқаро томонидан пичоқланди
Zamon.uz мухбири воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Хабар қилинишича, воқеа кеча, 12 апрель куни соат 18.15 да Каттақўрғон тумани “Кадан” маҳалласи ҳудудидаги “Қорадарё” электр тармоқлари корхонаси биносида содир бўлган.
Туманнинг “Саройқўрғон” маҳалласида яшовчи фуқаро корхона раҳбари билан гаплашиш учун келиб, ундан электр таъминотидаги узилиши сабабини сўраган. Шу жойда улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг фуқаро ўзи билан ёнида олиб келган пичоқ билан раҳбарга ташланиб, унинг бўйин-елка соҳасига бир маротаба зарба берган. Оқибатда корхона раҳбари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (хизмат бурчини бажараётган шахсга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.








