Туркия дунё янги совуқ уруш даврига кирганини билдирди
Урушнинг оқибатлари ўнлаб йиллар давом этади – Иброҳим Калин.

Дунё совуқ урушнинг янги даврига кирди, унинг оқибатлари ўнлаб йиллар давом этади. Бу фикрни Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин билдирди.
"Украина инқирози чуқурлашишда давом этмоқда. Биз Совуқ урушнинг янги даврига кирдик. Бу уруш оқибатлари ўнлаб йиллар давом этади", - деб ёзди Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг матбуот котиби Тwиттеръдаги саҳифасида.








