Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
Ҳодиса вақтида метро ҳаракати 5 дақиқага тўхтатилган.

Тошкент метрополитенининг “Пушкин” бекатида 2000-йилда таваллуд топган фуқаро қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
Қайд этилишича, 5 дақиқа поездлар ҳаракати тўхтатилган, машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳациз қутқариб олинган.
Батафсил маълумотни ўрганиш ишлари якунидан сўнг маълум қилинади, дейилади хабарда.








