15 апрель Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимлари куни
Маданият вазири соҳа вакилларига табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра 15 апрель санаси “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” сифатида нишонланади.
Ушбу кун муносабати билан Маданият вазири Озодбек Назарбеков барча ходимларни табриклади.
Бугунги байрам ва билдирилаётган самимий табриклар ана шу қайноқ меҳр ифодаси сифатида театр, цирк, кино, тасвирий ва амалий санъат, фольклор ва мумтоз мақом санъати вакиллари, ўқитувчи ва мураббийлар, шоир ва адиблар, хонанда, созанда ва бастакорлар, драматург ва режиссёрлар, саҳна рассомлари ва техник ходимлар, ҳунармандлар, музейшунослар, республикамиз ҳудудларида оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирларини ташкил этиб, элимизга сидқидилдан хизмат қилаётган соҳанинг барча ходимлари, жамики ижод аҳлига дахлдордир







