Германия ҳарбий харажатларга қўшимча 2 млрд евро ажратмоқчи
Бу маблағ, асосан, Украинага ёрдамга сарфланади.

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат ҳарбий буджетини 2 млрд еврога оширмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, бу маблағ асосан Украина учун ёрдам кўрсатиш мақсадида янги ҳарбий техникаларга сарфланади. Шу билан бир қаторда 400 млн евро Европа тинчлик фондига ажратилади. Ушбу фонд Украина учун қурол сотиб олади.
Қолган пуллар бевосита Киевга ва бошқа давлатларга берилади.
Аввалроқ Германия қурол омборларида захиралар кам қолганлиги тўғрисида хабар берилганди.








