Россиянинг Қора денгиздаги "Москва" крейсери чўкиб кетди
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"Москва" ракета крейсери белгиланган портга олиб кетаётганда корпусининг шикастланиши туфайли чўкиб кетган. Агентлик маълумотларига кўра, крейс корпуси ўқ-дориларнинг портлаши ва ёнғин натижасида шикастланган.
"Москва» крейсери белгиланган портга олиб кетаётганда корпуси шикастлангани учун барқарорлигини йўқотди. Денгиздаги тўфони туфайли кема чўкиб кетди", — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Крейсер экипажи Қора денгиз флотининг бошқа кемаларига эвакуация қилинди.







