Ўзбекистон

Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти — Шавкат Мирзиёев

Президент банк соҳасидаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти — Шавкат Мирзиёев

 

15 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида банкларда текширувларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетаётганлигини таҳлил қилган президент асоссиз равишда тадбиркорга халақит беришни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

 

“Энг юқори — Тошкент шаҳар ҳокими, ўзи тадбиркор бўлса ҳам, 11 мингта текшириш ташкил қилган. Сурхондарёда 6 мингта, 3 бараварга кўпайтирган Боболов. Тошкент вилояти 1,5 бараварга ортиб 8 мингтага, Фарғонада 1,6 баравар ортиб 7 мингтага кўпайган. Тошкент шаҳар ҳокими, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилояти ҳокимлари бир ҳафта муддатда тадбиркорлар билан учрашиб, ечимини, айтилган гапларини ёзиб олиб менга беради. Кафолат берасан тадбикорларга. Қарор қабул қилинади, тадбикорлик фаолиятига асоссиз аралашувнинг олдини олиш учун энди 22 турдаги текширув фақат ва фақат бизнес-омбудсманнинг рухсати билан амалга оширилади.

 

Шунингдек, давлат раҳбари, ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм буджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули эканлигини таъкидлади.

 

“Инфраструктурага жавоб берадиган — газ, ъсветъ ва ҳоказо, ўшалар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор. Шунча қийналиб топган пулимизни ҳалоллик билан халқимизга етказиш бўйича ҳаракат қиляпмиз, лекин йўлимизда ер бериш, ер олиш, ер сотиш бўляпти. Биласизларми, бу нарсаларни эшитиш менга қандай алам қилади?”, — деган президент.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz