Монополия савобли амалнинг ҳам этагидан чангаллади
Умра тўлови Рамазон ойида 17 790 000 сўмдан 22 900 000 сўмга асоссиз оширилди.

Нарх ошиши изоҳлаб берилмади. Аксинча, рамазон вақтида зиёратчиларга тушлик берилмаслиги натижасида харажат камаймайдими?
2 кишилик хонага 4 киши жойлаштирилди. Ҳамма жим. Умра учун тўлов фақат Алоқа банкда тўланиши керак эмиш. Кўп туманларда Алоқа банк филиали мавжуд эмаслигини ҳисобга олсак, бу ҳам қийинчилик туғдирмайдими?
Энг қизиқ ҳолатни айтайми? Пулингизни бир қисми нақ кўринишда ва бир қисми пластик картада бўлганида қабул қилишни имкони йўқ эмиш.
22 900 000 сўм тўлов тўлиқ нақ кўринишида ёки пластик кўринишида тўланиши лозим эмиш. Монополиянгдан айланай"







