Самарқандда “Агробанк” ходими пора билан қўлга тушди
У фуқаро ўқишини хориждан кўчириш учун қалбаки ҳужжат тайёрлаган.

Хабар қилинишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг раҳбари ва “Агробанк” ходими 5 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарони Украина олийгоҳининг 1-курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига кўчириб беришни ваъда қилиб, сўралган пулнинг 2500 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








