“Шенжоу 13” экипажи Хитой космик станциясидан Ерга қайтди
Фазогирлар 6 ой давомида коинотда бўлган.

Хитойнинг «Шенчжоу-13» космик кемаси экипажи Тянгон миллий орбитал станциясидан узоқ парвоздан сўнг муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «Интерфах» хабар берди.
Кема Хитой шимолининг Ички Мўғулистон автоном вилоятидаги Донгфенг полигонига қўнди. Станциядан тушириш 15 апрель куни амалга оширилган, шунинг учун парвоз тахминан тўққиз соат давом этган.
Кема экипажи таркибида Чжай Чжиганг, Е Гуангфу ва аёл таиконавт Ван Япинг парвоз қилган. Фазогирлар Тиангонг станциясига 2021 йил 16 октябрда чиқишган ва олти ой у ерда вазифаларини бажарган, бу Хитой космик тарихидаги энг узун миссиясига айланди.
Станцияда бўлишлари давомида тайконавтлар станция ташқарисида жиҳозларни ўрнатиш ва созлашни ўз ичига олган барча вазифаларни бажаришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «СпасеХ» Халқаро космик станцияга сайёҳларни юборишини маълум қилган.







