Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқди
Ҳозирда уларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилган.

Ижтимоий тармоқда икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 15-апрел куни соат 15.00 да Миробод туманида 14 ёшли йигит ўз тенгқурига телефон қилади ва мулоқот вақтида ўзаро жанжаллашиб қолади. Икки вояга етмаган шахс мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш учун “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида учрашади ва жанжаллашиб кетади. Можаро оқибатидан улардан бири тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ота-оналар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.








