АҚШдаги савдо марказида отишма юз берди
Ҳодиса оқибатида 12 нафар тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган.

АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги савдо марказида отишма юз берди.
Полициянинг маълум қилишича, отишмага алоқадорликда гумон қилиниб, ўқотар қурол олиб юрган уч киши ҳибсга олинган. Улардан камида биттаси ўқ узгани тасдиқланган.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Жароҳатланган 12 кишидан саккиз нафари касалхонага ётқизилган, икки нафарининг аҳволи оғир. Ярадорларнинг ёши 15 ёшдан 73 ёшгача.
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.








