Эммануэл Макроннинг сайловда ғалаба қозониш имконияти ортмоқда
Сайловчиларнинг 56 фоизи унга овоз беришга тайёр.

Франсияда ўтказилган бир нечта сўровномалар натижасига кўра, амлдаги президент фаворитга айланди. Кўпчиликнинг фикрича, Эммануел Макрон 24 апрель куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда рақиби Марин Ле Пендан устун келади.
Сўровномада иштирок этган сайловчиларнинг 56 фоизи президент Макрон учун овоз беришга тайёр. Ле Пенни эса 44 фоиз қатнашчи қўллаб-қувватлаган.
Айни пайтда иккала номзод ҳам қизғин сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда. Улар Франсия бўйлаб саёҳат қилиб, оммавий ахборот воситаларида фаол чиқиш қилмоқда.








