Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида хонадон эгаси куйиш тан жароҳати олган.

Кеча, 16 апрель куни соат 11.43 да Наманган шаҳрининг “Халқлар дўстлиги” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 1 дона ётоқ дивани, 2 дона кўрпачалари ёниб зарарланган. Хонадон эгаси куйиш тан жароҳати билан Тез тиббий ёрдам бўлимига юборилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








