Ўзбекистон

Сирдарёда тўлиқ ёниб кетган “Nexia-1” топилди

Автомашина 9 апрель куни номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.

Сирдарёда тўлиқ ёниб кетган “Nexia-1” топилди

 

9 апрель куни соат 06:15 да Сардоба тумани Турон кўчасида яшовчи 42 ёшли фуқаро Сирдарё вилояти “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 9 апрель куни соат 04:00 дан соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс томонидан у томонидан ишончнома қоғози асосида бошқарувида бўлган оқ рангли “Nexia-1” русумли автомашинаси эшиги очиқ ва калити жойида қолганидан фойдаланиб, яшаш уйи олдидан олиб қочиб кетилганлиги ҳақида маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни топишда ҳамда уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланувчига тегишли автомашина Сардоба тумани “Қўйитош” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автойўлининг 6-километрида тўлиқ ёнган ҳолатда топилган.

 

Автомашина кўздан кечирилган вақтда номаълум шахс томонидан автомашинанинг давлат рақамлари ва муқаддам автомашинада мавжуд бўлган газ баллон ҳамда орқа юкхонасидаги захира ғилдираги ечиб олиб кетилганлиги аниқланган.

 

Тергов-тезкор ҳаракатлар давом эттирилиб, мазкур жиноятни Сардоба туманида яшовчи муқаддам судланган 30 ёшли фуқаро содир этганлиги, унинг яшаш хонадони тинтув қилинганида, унда олиб қочилган “Nexia-1” русумли автомашинага ўрнатилган бир дона газ баллон ҳамда бир дона автомашина захира ғилдираги мавжудлиги маълум бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёда тўлиқ ёниб кетган “Nexia-1” топилди | Zamon.uz