Сурхондарёда иккита “Нексия–3” автомашинаси тўқнашиб кетди
Ҳодиса оқибатида бир оиланинг 3 нафар аъзоси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, воқеа 14 апрель куни Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
“Ангор—Жарқўрғон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “Нексия–3” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-карши йўналишдаги “Нексия–3” транспорт воситаси билан тўқнашади. Тўқнашув зарбидан автомашиналардан бирида ёнғин юзага келган.
Ҳодиса оқибатида “Нексия–3” ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган 45 ёшли эркак ва аёл ҳаёт учун оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Автоҳалокат сабаблари ўрганилганида, ҳар икки ҳайдовчининг гувоҳнома олганига ҳали 3 йил ҳам бўлмагани аниқланган.








