Тошкентда “102” рақамига қўнғироқ қилиб, ходимларни хақоратлаган шахс суд қилинди
Фуқаро бундан аввал ҳам ушбу ҳаракатни содир этган.

9 апрель куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро маст ҳолатда “102”га тунги соат 3:00 дан тонгга қадар қўнгироқ қилган ва операторни ҳеч бир сабабсиз, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, у аввал ҳам бу ишни содир этган. Бир неча маротаба ИИБ га мурожаат қилган ва ёлғон маълумот берган. Шу сабаб жавобгарликка ҳам тортилган. Хатоларидан тўғри хулоса қилмаган 42 ёшли шахс яна суд олдида жавоб берди. Бу сафар унга нисабатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.








