Украинада фуқароларга Zoom орқали турмуш қуришга рухсат берилди
Энди никоҳлар бир кун ичида расмийлаштирилади.

Украина ҳукумати ҳарбий ҳолат вақтида масофадан туриб турмуш қурушга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳукумат ҳарбий ҳолат даврида никоҳга кириш тартибини соддалаштирган, энди буни ариза топширилгандан кейин бир кун ичида масофадан туриб, “Zoom” орқали амалга ошириш мумкин.
Шу билан бирга, маълум шартлар асосида никоҳлар ФҲДЁ бўлимларида ҳам қайд этилиши мумкин.








