Бугун Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкин
Шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкент шаҳар ҳокимлги бугун пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огохлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.
“Сиздан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўраймиз”, — дейилади хабарда.








