Жаҳон

Ҳиндистонда яна COVID-19 кўпаймоқда

Айрим штатлар бекор қилинган карантин чораларига қайтмоқда.

Ҳиндистонда яна COVID-19 кўпаймоқда

 


Ҳиндистонда  кунлик COVID-19 ҳолатлари сони бир ой ичида биринчи марта 2000 дан ошди. Ҳукумат маълумотларига кўра, Жанубий Керала штатида ўлимлар сони кескин ортган.

 

Ўтган йили шу вақтда Ҳиндистон глобал COVID инқирозининг марказига айланган эди, аммо ўшандан бери вазият яхшиланди. Яқиндагина кўплаб эҳтиёт чоралари, шу жумладан ниқоб тақиш  бекор қилинган эди.

 

Мамлакат ҳукумати янги авж олишга қарши кескин чоралар кўриш мақсадида якшанба кунидан бошлаб барча катта ёшдаги аҳолига  кучайтирувчи ваксиналарни  таклиф қилди.

 

Пойтахт Ню-Деҳли  мактаблар учун яна COVID эҳтиёт чораларини кучайтирди ва Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолиси бўлган қўшни Уттар-Прадеш яна баъзи туманларда жамоат жойларида мажбурий ниқоб режимини қайтарди.

 

Ҳиндистон коронавирусдан жами 522,000 га яқин ўлим ҳақида хабар берди, аммо кўплаб глобал экспертлар  ҳақиқий ўлим сони бир неча юз миллиондан  тўрт миллионгача бўлиши мумкинлигини айтишган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Ҳиндистонда яна COVID-19 кўпаймоқда | Zamon.uz