Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлашда давом этмоқда
Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 апрельда амалда бўладиган қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий банкнинг расмий Telegram канали хабар берди.Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,40 сўмга пасайиб, 11 278,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.







