Ричард Гир Украина халқига видеомурожаат йўллади
Голливуд юлдузи мамлакатга хайрия ёрдамини кўрсатмоқчи.

Голливуд актёри Ричард Гир украиналикларни қўллаб-қувватлайди. Бу бўйича у Украина халқига видеомурожаат йўллаган.
Унда актёр ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлашини билдирган ва Украинага хайрия ёрдамини кўрсатувчи "Care Crisis" фондига қўшилганини маълум қилган.
“Аёллар, болалар, кичкина ўғил-қизлар, қариялар урушдан қочишга мажбур. Қўрқув, очлик, совуқлик, хавфсизлик ва ёрдам излаб саргардон. Муаммолар билан юзма-юз қолмаганман, мен "Care Crisis" Украина жамғармасига қўшилдим”, — деган актёр.








