Сирдарёда “Кобальт” ёниб кетди
Воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Ижтимоий тармоқда Оқолтин тумани “Сардоба” шаҳарчаси ҳудудида “Кобальт” русумли автомашинада ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 15 апрель куни соаст 07.35 да “Сардоба” шаҳарчаси худудидан ўтган автомобиль йўлида рўй берган. “Кобальт” русумли автомобиль юк машинаси билан тўқнашади ва транспорт воситасининг олд қанот ва салон қисмида ёнғин юзага келади.
Воқеа жойига зудлик билан Оқолтин тумани ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва тез фурсатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ўлими ва тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳозирда ФВБ ҳамда ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








